Ўзбек бокс мактаби асосчиси, атоқли америкалик ўзбек мураббийи Сидней Жексон хотирасига бағишланган ҳужжатли филм ишланди

  • 13 январь, 2022, 21:32
  • 0
  • Бокс

2022 йил 13 январь куни Тошкент шаҳридаги “Cinema Palace” кино саройининг кичик залида (собиқ “Панорама” кинотеатри) Ўзбекистон боксининг афсонаси ва асосчиси Сидней Жексон хотирасига бағишланган ҳужжатли филмнинг премьераси бўлиб ўтди. Бу ҳақда uzbekistan.travel.uz сайти хабар берди.

SAVE_20220113_160814-01

Тадбир Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги, “Миллий ПР-марказ” ДУК ҳамкорлигида ташкил этилди.

Ҳужжатли филм премьерасида Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги, Республика Олимпия қўмитаси, Профессионал ва ҳаваскор бокс федерацияси, Сават (француз бокс) федерацияси вакиллари, мураббийлар ва спортчилар иштирок этишди. Республика олимпия захиралари коллежи, Ёшлар ишлари бўйича агентлик вакиллари, ўзбек бокси фахрийлари, таниқли спортчилар, оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.

SAVE_20220113_160802-01

Тадбирни Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари У.Aзамов кириш сўзи билан очиб берди.

Тадбирда Aмерика Қўшма Штатларининг Ўзбекистон Республикасидаги элчиси жаноб Даниел Розенблюм ҳам видеомурожаат кўринишидаги қутлов нутқи билан чиқди.

SAVE_20220113_160743-01

Ўзбек бокс мактаби бугун бутун дунёга машҳур. Спортчиларимиз халқаро спорт майдонларида Ўзбекистон шаъни ва қудратини муносиб ҳимоя қилиб, йилдан-йилга янги ғалабаларни қўлга киритмоқда. Баҳодир Жалолов, Ҳасанбой Дўсматов, Шахрам Ғиёсов, Муроджон Aхмадалиев, Шахобиддин Зоиров миллий бокснинг ёш юлдузларидир. Уларнинг ҳар бир ютуғида устоз ва мураббийларнинг машаққатли ва бебаҳо меҳнати сармояси бор. Зеро, ҳар бир спортчининг ғалабаси, аслида, устозининг ғалабаси, ўз тарбияланувчиси маҳоратини оширишга қўшган улкан ҳиссасидир.

Ўзбек боксининг юксалиши кўп йиллардан буён давом этмоқда. Буларнинг барчасида илк ўзбек бокс мактаби асосчиси, атоқли америкалик ўзбек мураббийи Сидней Жексоннинг хизматлари катта.

“Сидней Жексон феномени” номли янги ҳужжатли филм Тошкентдаги “Шайхонтоҳур-филм” киностудиясида “Orient finans” молиявий кўмагида филм сценарийси муаллифи ва продюсери Б.Бабоев бошчилигидаги ижодий гуруҳ томонидан “Orient finans bank” ва “Golden goose”нинг муаллифлик ҳуқуқи тақдим этиш асосида Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги билан ҳамкорликда суратга олинди.

1642081548300

Сидней Жексоннинг ҳаётий ҳикояси умидсизлик ва ватанидан узоқда ҳаёт шароитида ҳам фидойилик ва севимли ишига садоқатнинг ёрқин намунасидир.

Тошкентда доимий яшаб, оғир уруш йилларида у бугунги кунгача фаолият юритиб келаётган ва бир қанча машҳур спортчиларни тарбиялаган “Сидней Жексон бокс мактаби”ни яратишга муваффақ бўлди.

SAVE_20220113_160826-01

Филмда афсонавий мураббийнинг Ўзбекистондаги ҳаёти ва фаолиятининг кўплаб муҳим саҳифалари ҳақида унинг қизи, ҳозир Тошкентда истиқомат қилувчи Паина Жексон, Ўзбекистон бокс федерацияси бош мутахассиси Малик Бобаев, Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи сўзлаб беради. Бокс жамоаси Марат Қурбонов, Сидней Жексон шогирдлари - афсона ва бокс фахрийлари Рифат Рисқиев, Мирсалих Сагатов, Ринат Юсупов ва бошқалар иштирок этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!