Ўзбекистон – Малайзия 5:1 (матнли трансляция)

Бироздан сўнг Ўзбекистон ва Малайзия терма жамоалари ўртасидаги ҳалқаро ўртоқлик учрашуви старт олади. Баҳсни сайтимиз орқали матнли трансляция қилиб борамиз.

90. Учрашув якунланди. Термамиз ўртоқлик учрашувида йирик ҳисобда ғалаба қозонди.

87. ГООООООООЛ! Аманов ҳисобни 5:1 кўринишига келтирди. Сергеевнинг зарбасини дарвозабон қайтарди. Қайтган тўп Аманов келиб тушди. Ҳимоячи ва дарвозабонни ортда қолирган Азизбек гол уришга эришди.

85. Умаровнинг кучли зарбасига бироз аниқлик етишмади

84. Машариповнинг зарбаси ҳимоячининг қулига тегди, бироқ ҳакам пенальти белгилади.

81. Шамсудиннинг зарбаси тўғри Валижон Раҳимов турган нуқтага келиб тушди.

79. Ўзгариш: Норчаев ўрнига Аманов туширилди.

78.ЗАРБААА! Бу сафар Машарипов ўз дарвозага зарба беришга қарор қилди. Тўп дарвоза тўсини ёнгинасидан ўтиб кетди

74. Сергеев тўпни Саитовга узатганди. Дилшод зарбе бериш позициясига чиқиб бора олмади.

70. Катанец Ҳамдамов ўрнига Умаровни, Ашурматов ўрнига эса Турсунов туширди.

67. ГООООООООООЛ! Иброҳимҳалил Йўлдошев тўп фарқини яна биттага ошириб қўйди. Йўлдошев Машарипов комбинациясини Иброҳимҳалилнинг ўзи гол билан якунлади.

65. Иброҳимҳалил Йўлдошев қанотдан катта теўликда кириб борди ва тўпни ўзидан узоқлаштириб юборди. Дарвозабон тўпни ўйинга киритиб беради.

63. Икки киши бўлиб Машариповга нисбатан қўполлик ишлатишди

60. Термамиз сафида ўзгариш бўлади. Шукуров, Сайфиев ва Шомуродов майдонни тарк этди. Сергеев, Йўлдошев ҳамда Мозговой ўйинни давом эттиради. 

58. Машарипов Шомуродовга тўпни оҳиста қолдирди. Элдорнинг зарбасини дарвозабон қайтарди. Қайтган тўпни Жалолиддин Достонга узатди. Ҳамдамовнинг зарбаси ҳимоячиларга тегиб қайтди.

56. Шомуродовнинг кучсиз зарбасини дарвозабон эгаллаб олди.

55. ВУУУУҲ! Сайфиевнинг ҳаволатиб узатган тўпига Шукуров бош билан зарба берди. Дарвозабон ўз ўрнида.

54. Ҳамдамов ерлатиб узатган тўпини ҳимоячи қайтарди.

50. Азиз Ғаниев қанотдан узатган тўпи ҳеч кимга тегмай майдон ташқарисига чиқиб кетди.

48. Норчаев иккинчи қаватда тўп учун курашда фол ишлатди. 

46. Иккинчи таймга старт берилди.

45. Биринчи бўлим якунланди.

45. ГОЛ! Рақиб ҳисобни қисқартиришга эришди. Дарвоза тўсинига тегиб қайтган тўни Бахтияр дарвозага жойлаб қўйди.

43. Малайзия бринчи бўлимнинг сўнгги дақиқаларида анча қўшди.

41. Машариповнинг бу сафарги узатмаси Шомуродовгача етиб бормади. Ҳимоячилар ишончли ўйнади

37. Голдан руҳланган термамизй олдинга ўтишда давом этмоқда

34. Малайзия терма жамоаси бурчак тўпидан унумли фойдалана олмади.

32. ГОООООООООЛ! Ҳусайн Норчаев терма жамоадаги дебют голини урди. Сайфиевнинг узатмасидан сўнг ҳужумчимиз учиб келиб бош билан гол урди.

28. ГООООООООООООЛ! Достон Ҳамдамовдан дубль! Машарипов бир ҳимоячини осонликча ортда қолдириб тўпни ичкарига узатди. Ҳамдамов деярли бўш қолган дарвозани бош билан ишғол қилди.

27. Шомуродов майдондан чиқиб кетаётган тўпга улгуриб борди ва Норчаеагв узатди. Ҳусайн тўпга ета олмади.

25. Машариповнинг жарима тўпидан йўллаган кучли зарбаси жонли деворга тегиб қайтди

25. Жарима майдони яқинидан стантдарт  вазиятда эгамиз.

24. Сайфиев яна қанотдан тўпни узатди. Ҳамдамов ҳаводаги тўпни тўхтатмай зарба йўллади. Тўп ҳимоячига тегиб майдон ташқарисига чиқиб кетди.

21. Жалолиддин Машарипов стандартдан тўпни ичкарига узатди. Ашурматовнинг бош билан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади

20. Сайфиевни жарима майдони яқинида йиқитишди.

18. Машарипов тўпни жарима майдони ичига узатганди. Ҳамдамов тўпни тўхтата олмади. 

16. ГОООООООООООЛ! Сайфиев қанотдан пас узатди. Норчаев чиройли тарзда тўпни ўтказиб юборди. Ҳамдамов эса яқин масофадан кучли зарба йўллаб, ҳисобни очишга эришди. 

14. Ҳимоячининг хатосидан сўнг тўп Машариповга келиб тушди. Жалолиддин жарима майдони ичига кириб борди, бироқ зарба беришга кеч қолди.

12. Майдон марказида Шукуровга нисбатан қўполлик ишлатилди.

9. ЗАРБААА! Ҳусаин Норчаевнинг кучли зарбасига бироз аниқлик етишмади

8. Ғаниев ҳужумга ўтиб кетаётган рақибини тўхтатиб қолди.

7. Стандарт вазиятдан сўнг Алиқулов бош билан зарба берди. Тўп дарвозанинг ёнгинасидан ўтиб кетди.

5. Норчаев ҳужумда фол ишлатди.

4. Вакилларимиз майдон марказида тўпни бир-бирига ошириб янги ҳужум бошламоқчи бўляпти

2. Отабек Шукуровнинг жарима майдони ичига узатган тўпини дарвозабон ушлаб олди.

1. Ҳакам хуштаги янгради. Баҳсни вакилларимиз бошлаб беради.

0. Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари. Жамоалар майдонга чиқиб келмоқда.

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Бухорий Шариф
09/10/2021 20:29
Бугун МТЖ дан фақт йирик ҳисобдаги ғалабани кутамиз. Олға ўзбегим йигитлари.
&
Toʻlqin
09/10/2021 20:10
Nega Uzbekiston telekanallarida quymayapsizlar