Ўзбекистон - Венесуэла учрашувларининг бошланиш вақти маълум

Хабарингиз бор, футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентда ўқув-машғулот йиғини ўтказмоқда.

Мазкур йиғин давомида футзалчиларимиз 2021 йилги жаҳон чемпионати иштирокчиси ва Жанубий Aмериканинг энг кучли терма жамоаларидан бири ҳисобланган Венесуэла билан куч синашади.

Ушбу ўртоқлик учрашувлари меҳмон жамоа илтимосига биноан 24 ва 27 июнь кунлари "Юнусобод" спорт мажмуасида бўлиб ўтади. 

Санитария қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда, ушбу ўйинларга томошабин киритилишига рухсат берилади. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди. Манбанинг маълум қилишича, аренага кириш бепул!

Халқаро ўртоқлик учрашувлари
24 июнь
19.00. Ўзбекистон - Венесуэла

27 июнь
18.00. Ўзбекистон - Венесуэла

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!