Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ҳамда Ўзбекистон каратэ Миллий федерацияси ўртасида ўзига хос меморандум имзоланди

Кеча, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида мазкур олийгоҳ ҳамда Ўзбекистон каратэ Миллий федерацияси ўртасида ўзига хос меморандум имзоланди.

Маълумки, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг яккакураш факультетида каратэ йўналиши ҳам очилган эди. Шу нуқтаи назардан, ҳар икки томон бир-бирига яқиндан ёрдам бериш, тажрибали мутахассисларни жалб қилиш баробарида етук кадрларни таёрлашни бирламчи мақсад қилиб белгилаб олдилар.

мем

Шунингдек, ушбу йўналишда моддий техника - баъзасини мустаҳкамлаш, хорижлик мутахассислар билан ҳам ҳамкорлик қилишни йўлга қўйишни келишиб олдилар.
Мазкур меморандум мобайнида Ўзбекистон каратэ Миллий федерацияси раиси Алам Муллаев федерация томонидан ҳар қандай ёрдамга тайёр эканлигини ва ҳамкорликдан хурсанд эканлигини билдириб ўтди. Ушбу олийгоҳ проректори Камил Баязитов ҳам сўз олиб, янги йўналишни янада ривожлантириб, яхши кадрларни тайёрлашда жиддий меҳнат қилинишини ва бунда Ўзбекистон каратэ Миллий федерациясининг ҳамкорлиги муҳим эканлигини таъкидлаб ўтди.

мем1

Кафедра мудири Шуҳрат Арслонов ҳам ушбу ҳамкорлик келажакда юртимизда каратэ спорт турини янада ривожланишига ва спортчиларимиз халқаро ареналарда юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишида асосий омил бўлиб хизмат қилишини маълум қилди.

мем2

Шунингдек университет доценти Нуржан Тастановнинг таклифи ҳам барчада ижобий таассурот қолдирди. У юртимиздаги каратэ спорт турининг байроқдорларидан Арслон Элов ва бошқа фахрийларнинг тажрибаси билан ўртоқлашган ҳолда хорижлик мутахассислар билан ҳамкорликда ишлаш янада фойдалироқ бўлишини билдириб ўтди.

Бир сўз билан айтганда, меморандум мобайнида олдинда турган бир қатор масалалар ўз ечимини топди. Ўйлаймизки, мазкур битим юртимизда каратэ WKF йўналишини юксак чўққиларга кўтарилиши учун хизмат қилади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)