Ўзбекистон миллий терма жамоаси ФИФА рейтингида пастлади

ФИФА терма жамоаларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди. Ташкилот расмий сайтида бугун чиққан рейтингга кўра Бельгия биринчи ўринда, Бразилия иккинчи ва Англия учинчи поғонада қайд этилган.

Шунингдек, Франция, Италия, Аргентина, Португалия, Испания, Мексика ва Дания термалари кучли ўнликдан жой олган.

webimage-Ranking-September-2021

Ўзбекистон миллий терма жамоаси аввалги рейтинг билан солиштирганда бир поғона пастлаб 84-ўринга жойлашди. Сречко Катанец шогирдлари Осиё қитъасида 12-жамоа бўлиб турибди.

photo_2021-09-16_13-33-26 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)