Ўзбекистон МТЖ ноябрда Европа терма жамоасига қарши ўйин ўтказади

ОФК календарига мувофиқ, 8-16 ноябрь Осиёда миллий терма жамоалар учун ФИФА кунлари бўлиб ўтади.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ушбу муддат мобайнида дастлаб Тошкент шаҳрида, кейинчалик эса Грузия пойтахти Тбилисида ўқув-машғулот йиғини ўтказади. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ушбу йиғин давомида вакилларимиз Грузия миллий терма жамоаси билан ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Мазкур баҳс 15 ноябрь куни 19:00 да Тбилиси шаҳридаги “Борис Паичадзе” стадионида бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!