Ўзбекистон МТЖнинг финалдаги рақиби Уганда ФИФА рейтингида қайси ўринда эканлигини биласизми?

Наманганда ўтаётган "Navruz Cup" финалида Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Уганда ўйнайдиган бўлди. 

Ҳамюртларимизнинг ҳал қилувчи баҳсдаги рақиби ФИФА рейтингида 84-ўринда бормоқда. Бизникилар эса 85-поғонада қайд этилган. Финалга рейтингда кетма-кет ўринларда бораётган жамоалар чиқди. Термамизнинг илк рақиби 96-ўринга жойлашган.

"Navruz Cup" 2 та ярим финал, 3-ўрин учун баҳс ва финалдан иборат. Дастлаб Уганда қўшни Тожикистонга қарши майдонга тушди. Учрашувнинг асосий вақти 1:1 билан якунлангач, пенальтилар сериясида Африка жамоаси 5:4 ҳисобида зафар қучди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси эса Қирғиз Республикасини 3:1 ҳисобида таслим этди.

Шу тариқа, Тожикистон ва Қирғиз Республикаси 3-ўрин учун беллашувда қатнашади. Сречко Катанец шогирдлари финалда Угандани синовдан ўткаади. Икки беллашув ҳам 29 март куни ўтказилади.

IMG_0981

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!