Ўзбекистон терма жамоаси бугун халқаро ўртоқлик учрашуви ўтказади

Хабарингиз бор, Сречко Катанец бошчилигидаги терма жамоамиз айни кунларда Иорданияда машғулотлар олиб бормоқда.

Бугун Ўзбекистон терма жамоаси ушбу йиғин доирасида Малайзия терма жамоасига қарши халқаро ўртоқлик ўйинида майдонга тушади.

Иордания пойтахтидаги "Amman Internet Stadium"да бўладиган ўйин Тошкент вақти билан соат 20:00 да бошланади. Учрашувни Ўзбекистон футбол ассоциациясининг YouTube даги расмий каналида жонли эфирда томоша қилишингиз мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Ulugbek Nevajno
09/10/2021 08:55
Уйин силкасини кидирвотганла учун Uzbekistan Legioners каналидаям бор, шу каналда хамма мухим уйинлани лиганерла уйинлари силкалариям куйиб борилади