Ўзбекистон терма жамоаси футболчиси Россия премьер-лигаси клуби билан узоқ муддатли шартнома имзолади!

Бир неча хорижий оммавий ахборот воситалари Россиянинг  matchtv.ru сайтига таяниб, премьер-лига иштирокичиси – “Нижний Новгород” клуби таркибидаги ўзбекистонлик легионер Иброҳимхалил Йўлдошев билан янги шартнома имзолади.

Манбалар янги битимнинг қанча давом этишига  аниқлик киритмаган бўлса-да,  шартнома узоқ муддатли экани алоҳида таъкидланди.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, “Нижний Новгород” клуби раҳбариятининг бирданига ўзбек футболчиси билан шартномани узайтириш қарорига келгани бежиз эмас.

Яқинда ўзбек футболчисига Москванинг “Спартак” клубидан жиддий қизиқиш бўлаётгани ҳақида хабарлар чиққан эди. Гарчи иш расмий таклифгача етиб бормаган бўлса-да, 21 ёшли иқтидорли ҳимоячининг премьер-лигада кўрсатаётган барқарор ўйини бундан буён унинг бозори қизишидан далолат бермоқда.

1783136871_0_0_2835_1595_600x0_80_0_0_22b9895042fc14b456b5bada5a5dd0f5_1

Шу ўринда, “спартакчилар”нинг қизиғи бежиз эмас. Ҳамюртимиз икки жамоанинг ўзаро учрашувида москваликлар дарвозасини ишғол қилиб, жамоасига бир очко олиб берганди.  

Табиийки, “Нижний Новгород” ҳам бу топилмасини осонликча бошқаларга бериб қўймайди. Қолаверса, клубда 250 минг еврога олиб келинган футболчининг кейинги трансферидан мўмай даромад қилиш имконияти пайдо бўлди.

Иброҳимхалил Йўлдошев ўзбек футболига кўплаб истеъдодларни етказиб берган “Пахтакор” тарбияланувчиси ҳисобланади. Истеъдодли ҳимоячи 2019 йилда асосий таркибга жалб қилинди. Ўша мавсум битта учрашувда қатнашди ва жамоаси билан Ўзбекистон чемпиони бўлди.

“Пахтакор” мураббийлар штаби ёш футболчи мунтазам ўйин амалиётига эга бўлиши учун 2020 йилги мавсумда уни пойтахтнинг яна бир номдор клуби “Бунёдкор”га ижарага юборди. Бу жамоа сафида 21та учрашувда қатнашиб, ўз номига битта гол ёздириб қўйди.

Шундан кейин “Пахтакор” таркибига қайтган Йўлдошев “шерлар” сафида ўндан зиёд учрашувда бир жуфт гол уришга ҳам эришди.

Иброҳимхалил хориж клублари эътиборига анча тушди. Ўтган йили Йўлдошевга “Женоа”дан қизиқиш бўлди. Генуяликлар у билан шартнома имзолаб, кейин бошқа клубга ижарага бериши айтилганди. Бироқ, ўша пайтлар “Женоа”да ўйнаган Элдор Шомуродов ёш футболчига аввал Россия премьер-лигасида маҳорат оширишни тавсия қилгани ҳам маълум.

Хуллас, Иброҳимхалил 2021 йилнинг 26 августида “Нижний Новгород” таклифини қабул қилиб, улар билан 2023 йилнинг ярмигача давом этадиган шартнома имзолади. Ёш ўйинчимиз Россия премьер лигасида шу кунга қадар 19 та учрашув ўтказиб, ҳимоядаги вазифаларини уддалашдан ташқари, рақиблар дарвозасини бир бор ишғол қилди ва жамоадошларига икки марта голли пас узатди.

Унинг муваффақиятли ўйинлари ортида трансфер суммаси 800 минг еврогача кўтарилди.

Россия клуби билан 2023 йилнинг ёзигача шартнома имзолаган ҳамюртимизнинг трансфер суммаси ошиб, бугунги кунда 800 минг еврони ташкил қилмоқда.

volga_2

Иброҳимхалил Йўлдошев 2020 йилдан бери Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси ҳисобланади. Истеъдодли ҳимоячи шу кунга қадар 23 та учрашувда қатнашиб, Малайзия терма жамоаси дарвозасини ишғол қилишга ҳам муваффақ бўлган. 

Моуриньони энди тушуниб етдим!

Шомуродовни кутяпмиз!

“Рома”: Бу футболчи энди ўйнамайди! Моуриньо ким ҳақида гапирди?

“Рома” ҳужумчиси бўйича кутилмаган вазият юзага келди!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
. мансур
18/04/2022 21:10
Сени тарбиялаган ота-онангга таъзим!
Ilyosxon Akramov
18/04/2022 20:45
Омад!!
. мансур
18/04/2022 20:44
Кўз тегмасин, Иброҳимхалил, фақат олға!