Ўзбекистон терма жамоаси Малайзия устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди

Ўзбекистон ва Малайзия терма жамоалари ўртасидаги ҳалқаро ўртоқлик учрашуви ниҳоясига етди. Мазкур баҳсда Сречко Катанец шогирдлари йирик 5:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Беллашувнинг 17-дақиқасида Ҳамдамов ҳисобни очишга эришди. Орадан 12 дақиқа ўтиб, Достон дублини расмийлаштирди. 33-дақиқада Норчаев терма жамоадаги дебют голини уриб, ҳисобни йириклаштирди. Биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқаларида рақиб футболчиси Бахтиёр орадаги фарқни қисқартирди. 

68-дақиқада захирадан ўйинга қўшилган Иброҳимхалил Йўлдошев ўз номини таблога ёздириб қўйди. Учрашув якунига яқин Азизбек Аманов гол уриб, ўйинга якуний нуқтани қўйди.

Қуйида учрашувнинг матнли трансляциясини кузатишингиз мумкин.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Бухорий Шариф
10/10/2021 10:13
Киейинг баҳсларда ҳам омад ёр бўлсин. Иорданияга қарши баҳсда ҳам ғалаба кутамиз.
Anvar Abduazizov
09/10/2021 22:20
Shomurodov tobora O‘zbek futboliga o‘xshab boryapti.

Минбар

Барча блоглар