Ўзбекистоннинг энг қиммат икки легионери “Навбаҳор”да!

"Навбаҳор" жамоаси кеча сербиялик 29 ёшли тажрибали ярим ҳимоячи Йован Жокич билан шартнома имзолади.

Таъкидлаш жоизки, Германиянинг машҳур Transfermarkt сайти талқинига кўра, Жокич Суперлигадаги энг қиммат легионер ҳисобланади. Сайт ижодкорларининг талқинига кўра, Йованнинг трансфер нархи 750 минг еврони ташкил этади.

Эътиборлиси, Тransfermarkt`нинг Суперлигамиздаги энг қиммат хорижлик футболчилари рўйхатида 2-ўринни “лочинлар”нинг тожикистонлик 22 ёшли ярим ҳимоячиси Эҳсони Паншанбе эгаллаб турибди – 600 минг евро.

Учинчи ўринда эса Суперлигада сўнгги 3 йилдан буён тўпурарликни ҳеч кимга бермай келаётган “Пахтакор”нинг сербиялик 34 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячиси Драган Черан бормоқда – 550 минг евро.

Демак, янги мавсумда “лочинлар” таркибида Суперлиганинг энг қиммат 2 нафар легионери ўйнайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!