Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

ЎзФҲМ раҳбари "Нефтчи" — "Пахтакор" баҳсида фарғоналиклар дарвозасига нега пенальти берилмаганини изоҳлади

Muhammadqodir Ruzmatov
Изоҳлар: 0

"Нефтчи" 1:0 ҳисобида "Пахтакор"ни мағлубиятга учратди.

Ўзбекистон Суперкубоги учун кечган баҳсда "Нефтчи" 1:0 ҳисобида "Пахтакор"ни мағлубиятга учратди.

Учрашув давомида Иброҳим Ибрагимовнинг йўллаган зарбаси фарғоналиклар ҳимоячиси Боян Цигернинг қўлига тегди. Бироқ бош ҳакам Темур Тўхтасинов 11 метрлик нуқтани кўрсатмади.

Беллашувдан сўнг SPORTS.uz журналисти Карим Худайқулов ЎзФҲМ раҳбари Маъмур Саидқосимовдан ушбу эпизод ҳақида сўради ва қуйидагича жавоб олди:

"Бу вазиятда футболчи қўл билан атайлаб ўйнамаган ва у бошқа тарафга қараб кетаётган эди. Қўл табиий ҳолатда бўлган ва тўпга ҳаракат қилинмаган", — деди Маъмур Саидқосимов.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ