Ўзил ЖЧ-2018нинг илк баҳсида Германияга ёрдам беролмаслиги мумкин

  • 7 июнь, 2018, 08:40
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Германия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Месут Ўзил Австрияга (2:1) қарши ўтказилган ўртоқлик баҳсидан сўнг тиззасида оғриқ ҳис қила бошлаган.

Tecno

Берилган маълумотларга кўра 29 ёшли футболчи тўрт кундан буён жамоа машғулотларида иштирок этмаяпти. Ўзил белидаги жароҳати сабаб ҳозирча тренажёрда якка тартибда шуғулланмоқда. Аммо, уни тиззаси ҳам безовта қилмоқда.

Bild нашри тарқатган хабарга кўра “Арсенал” футболчиси 8 июнь куни Саудия Арабистонига қарши ўтказиладиган ўртоқлик учрашувида майдонга туша олмайди. Ўзил шунингдек 17 июнь куни Мексикага қарши ЖЧ-2018нинг илк баҳсида иштирок эта олмаслиги ҳам мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!