Парадес: Мессини бунчалик бахтли кўрмаган эдим

Аргентина терма жамоаси ҳамда ПСЖ клуби ярим ҳимоячиси Леандро Паредес Америка кубогидаги ғалаба ҳақида гапириб ўтди.

“Нафақат биз, балки 45 миллион аргентиналик ҳам Лео терма жамоа билан кубокни кўтаришини хоҳлади. Унга ёрдам бериш ва у билан завқланиш ажойиб бўлди.

Сўнгги 45 кун ичида Мессини бунчалик бахтли кўрмагандим. Унга жамоа жуда ёқди. Бу биз учун худди битирув оқшоми каби эди. Чиндан ҳам бу биз орзу қилган Америка кубоги эди”, - деди Парадес.

Эслатиб ўтамиз, бу Мессининг Аргентина терма жамоаси сафидаги илк соврини бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!