Париж Олимпиадаси ташкилотчилари тарихда бўлмаган ишга қўл урмоқчи!

"Париж-2024" Олимпия ўйинларининг ташкилий қўмитаси бутун инсоният эътиборини тортган янгиликни эълон қилди. Унга кўра, ташкилотчилар мусобақанинг тантанали очилиш маросимини стадионда эмас, очиқ ҳаво остида, аниқроғи Сена дарёси бўйлаб ўтказишни мўлжалламоқда.

Режага кўра, маросимда иштирокчи давлатлар махсус қайиқларда дарё бўйлаб белгиланган 6 километрлик масофани сузиб ўтишади. Парад йўналиши дарё бўйлаб шаҳарнинг кўзга кўринган объектлари олдидан ўтади. Ҳисоб-китобларга кўра, бундай маросимни 600 минг томошабин бевосита соҳил бўйларида кузатиб бориши мумкин.

Қайд этиш жоиз, ушбу лойиҳа амалга ошса, Олимпия ўйинлари тарихида дарё бўйлаб ўтган дастлабки очилиш маросими бўлади.

zoybydbmgkk7hkwuavrm-1200x677

МОҚ матбуот хизмати

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар
×