"Пахтакор" - "Навбаҳор": Матнли трансляция

Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари! Ўзбекистон Суперлигаси 18-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Навбаҳор" учрашувига хуш келибсиз. Ўйинни сайтимиз орқали матнли кўринишда кузатиб боришингиз мумкин.

  • Суперлига
  • 18-тур

Пахтакор

0 : 0

15/09/2021 19:00

Навбаҳор

  • 90+4'

    Учрашув якунланди. Марказий учрашувда ҳисоб очилмади.

  • 90+2'

    Исмоиловнинг зарбаси ноаниқ кетди.

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшилди.

  • 87'

    Азим Аҳмедовнинг зарбасига аниқлик етишмади.

  • 85'

    Ҳозиргина майдонга тушган Темиров жарима майдонига оширилган тўпга бироз ета олмади.

  • 84'

    Собирхўжаев ва Матич ўрнига Аброр Исмоилов ҳамда Темиров ўйинга қўшилди.

  • 82'

    "Пахтакор"да хавфли тус олиши мумкин бўлган стандарт вазият.

  • 80'

    Томонлар бироз эҳтиёткорли билан ҳаракат қилмоқда.

  • 78'

    Сўнгги дақиқалар тошкентликларнинг устунлиги остида кечмоқда. "Навбаҳор" қарши ҳужумда.

  • 75'

    Ҳожимат Эркинов жамоаси ҳужумини муваффақиятли якунлай олмади.

  • 73'

    Паншанбе ўрнига Исоқжонов, Ўринбоев ўрнига Ғанихонов туширилди.

  • 70'

    Санжар Қувватов жамоасини муқаррар голдан сақлаб қолди.

  • 68'

    Матичнинг зарбасини Юсупов бартараф этди.

  • 67'

    Иван Соловьев ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

  • 65'

    Айни дақиқаларга келиб пойтахтликлар кичик устунлик билан ўйинни давом эттирмоқда.

  • 63'

    Фаррух Сайфиевнинг ўнг оёқда берган зарбаси ноаниқ кетди.

  • 61'

    Турғунбоев ҳамда Холматов ўрнига Ҳамдамов ва Эркинов ўйинга қўшилди.

  • 59'

    Ҳакам "Навбаҳор" мураббийлари штабидаги Бабаянга сариқ карточка кўрсатди.

  • 58'

    Ўйин анча асабий руҳда давом этмоқда.

  • 56'

    Ҳужумда қоида бузган Забиҳилло Ўринбоев огоҳлантирилди.

  • 54'

    Жарима майдонига оширилган тўпни наманганликлар узоқлаштирди.

  • 52'

    Тошкентликлар ўйин назоратини қўлга олишга ҳаракат қилмоқда.

  • 49'

    Фаррух Сайфиев сариқ карточка билан жазоланди.

  • 46'

    Иван Соловьевнинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбасини Қувватов қайтарди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 45+4'

    Биринчи таймда ҳисоб очилмади. Танаффус!

  • 45+3'

    Азиз Турғунбоевнинг зарбасини Юсупов қайтарди.

  • 45+2'

    Зокир Қодиров "Навбаҳор" мураббийлар штабидаги Бабаянни оғзаки огоҳлантирди.

  • 45+1'

    Рақиб жарима майдони ичида Собирхўжаев йиқилиб тушди. Ҳакам ўйинни давом эттиришга рухсат берди.

  • 45'

    Биринчи таймга 3 дақиқа қўшиб берилди.

  • 44'

    Сайфиевнинг узатмасидан кейин Матич ноаниқ зарба берди.

  • 42'

    "Чераннинг зарбаси Чераннинг зарбасидек чиқмади",-дея таъриф берди шарҳловчи Драганнинг стандардан йўллаган зарбасига.

  • 41'

    Жарима майдони яқинида "шерлар" стандарт вазиятга эга бўлди.

  • 39'

    Қувондир Рўзиев ўз ўрнини Коста Гуттинерга бўшатиб берди.

  • 37'

    Матичнинг яқин масофадан берган зарбасини Юсупов қайтарди. 

  • 35'

    ВАРни кўрган Зокир Қодиров пенальтини бекор қилди. Ўйин давом этади.

  • 34'

    ЙЎҚ! Зокир Қодиров ҳар эҳтимолга қарши видеотакрорларни ўз кўзи билан кўриш учун майдон четига йўл олди.

  • 33'

    Ҳакамнинг қарори қатъий. Наманганликларнинг эътирозини Қодиров эшитмади.

  • 32'

    Жарима майдони ичида Холматов йиқилиб тушди. Зокир Қодиров пенальти белгилади.

  • 30'

    Одил Ҳамробековнинг олис масофадан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.

  • 29'

    "Лочинлар" ўйинга бироз фаоллик қўшди ва бу майдондаги ҳаракатлари сезила бошлади.

  • 27'

    Эҳсони Паншанбенинг зарбасидан сўнг тўп устундан қайтди.

  • 26'

    "Пахтакор" футболчилари нисбатан қўпроқ қоида бузмоқда. Бу сафар Анзур Исмоилов қўполлик ишлатди.

  • 24'

    Паншанбенинг узатмасидан кейин Забиҳилло Ўринбоев ноаниқ зарба берди.

  • 22'

    Жарима майдони яқинида Алижонов қоида бузди. "Навбаҳор"да стандарт вазият.

  • 20'

    Жарима майдони ичида Матич рақиб дарвозабонига нисбатан бироз қўпол ўйнади. Юсуповга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 18'

    Азиз Турғунбоевнинг узатмаси ноаниқ кетди.

  • 17'

    Ҳозирча жамоалар жарима майдонига кира олмаяпти. Уринишлар кескин тус олишга улгурмаяпти.

  • 15'

    "Навбаҳор" 15-дақиқага келиб секин-асталик билан уйғонмоқда.

  • 13'

    Тўп ҳужумда Диёр Холматовнинг қўлига тегиб кетди. Ҳакам ўйинни тўхтатди.

  • 12'

    "Лочинлар" тўлиқ ҳимоявий ўйин кўрсатмоқда. Назорат мезбонларда.

  • 10'

    Иккинчи қаватдаги тўп учун курашда ғалаба қозонган Ўринбоев якунда тўпни йўқотди.

  • 8'

    Турғунбоевнинг зарбаси жонли девордан ўтмади.

  • 7'

    Мезбонлар жарима майдонидан узоқ бўлмаган ҳудудда стандартни қўлга киритди.

  • 5'

    Соловьевнинг жарима майдонига оширган тўпини Аъзамов қайтарди.

  • 3'

    Майдон эгалари илк дақиқалардан тўп назоратига эътибор қаратмоқда.

  • 1'

    Учрашувга старт берилди!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!