"Пахтакор" иккинчи даврага қандай ҳозирлик кўрмоқда? Клуб раиси ўринбосари жамоанинг тайёргарлиги билан танишди

"Пахтакор" футбол клуби раиси ўринбосари Дилшод Каримов жамоанинг иккинчи даврага тайёргарлик ишлари билан танишди.

Қибрайдаги базада жамоанинг машғулотини кузатишдан ташқари клуб раиси ўринбосари спорт базасининг айни дамдаги ҳолати билан танишиб, шароитларни яхшилаш борасида таклифларни тинглади.

пахтакор_4

Тез орада базада футболчиларнинг машғулотни қулайроқ шароитда ўтказишлари учун зарур нарсалар барпо этилади. Тренажёр зали, бассейн ишга туширилиб, тезроқ тикланишга ёрдам берадиган жиҳозлар келтирилади.

пахтакор2_1

Мураббийлар штаби билан мулоқотда жамоа таркибини кучайтириш бўйича тегишли хулосаларга келинди. Футболчилардан эса иккинчи даврада кўпроқ иштиёқ билан ўйнаб, совринларга эришиш зарурлигини клуб раиси ўринбосари Дилшод Каримов таъкидлаб ўтди.

"Пахтакор" матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!