"Пахтакор" Осиё Чемпионлар Лигасида 110-ўйинини ўтказади
"Шерлар" "Осиё Чемпионлар Лигаси-2022"нинг биринчи турида турнирдаги 109-баҳсда майдонга тушди. Энди юбилей довонга.
"Пахтакор" ҳозирга қадар Осиё Чемпионлар лигасида 109 беллашув ўтказиб, 48 ғалаба, 23 дуранг ва 38 мағлубият қайд этган. Рақиб дарвозасига 150 тўп киритиб, дарвозасидан 140 гол қўйиб юборган ва 167 очко тўплаган. Илк ўйин бундан деярли 20 йил аввал Тошкентда Иорданиянинг "Ал-Виҳдат" жамоасига қарши ўтказилиб, унда мезбонлар 3:0 ҳисобида зафар қучган. Шунингдек, чемпионлар мусобақаси саналган Осиё Чемпионлари кубогида икки ўйин ўтказилган.
Осиё клублар мусобақаларида эса "Пахтакор" жами 124 беллашувда майдонга тушиб, 55 ғалаба, 25 дуранг ҳамда 44 мағлубиятга эга. Рақиблар дарвозаси 192 марта ишғол қилиниб, 171 гол ўтказилган.
Чемпионлар Лигасида умумий иштирок борасида "Пахтакор" Саудия Арабистонининг "Ал-Ҳилол" клуби билан биргаликда рекордчи саналади. Иккала жамоа 16 мартадан турнирда иштирок этган. Гуруҳ ўйинлари ва плей-офф босқичи натижаларини ҳисоблаганда "Пахтакор" ОЧЛнинг умумий жадвалида 6-поғонани эгаллаб турибди.
Фикрлар