"Пахтакор" тез орада янги трансферни эълон қилади
У ўтган мавсумни легионер сифатида ўтказган.
Янги мавсумга тайёргарлик кўраётган "Пахтакор" жамоаси тез орада янги трансферни эълон қилади.
SPORTS.uz сайтига маълум бўлишича, ўтган мавсумни Жанубий Корея К-2 лигаси вакили "Тэджон" жамоаси сафида ўтказган Икром Алибоев "шерлар" билан оғзаки келишувга эришган. Футболчи катта эҳтимол билан янги мавсумни Тошкент жамоасида бошлайди.
Аввалроқ, "Пахтакор" спорт директори Жаъфар Ирисметов Икром билан музокаралар олиб борилаётганини сайтимиз мухбирига тасдиқлаганди.
Трансфер янгиликларини SPORTS.uz сайтида кузатиб боринг!

Изоҳлар (0)