Питер Хюистра:

"Пахтакор" - "Локомотив" (2:1) беллашувидан сўнг, мезбонлар бош мураббийи Питер Хюистра матбуот анжуманида баҳс ҳақида фикрларини айтиб ўтди.

- "Пахтакор" ва "Локомотив" жамоалари иштирокидаги ўйин ўз номи билан дерби. Қизиқиш катта бўлади. Бугун ўйинни жуда яхши бошлай олмадик. Рақиб юқори ҳудудда бизни прессинг билан қарши олди. Айрим уринишларимиз ўхшамади. Биринчи гол муҳим паллада урилди деб ўйлайман. Танаффусда баъзи бир нарсаларни ўзгартирдик. Аброр Исмоилов майдонга тушгач, ўйинимизда меъёр юзага келди ва беллашувни назорат қилдик, иккинчи голни урдик. Олдинда бизни танаффус кутяпти.

Йўлдошев жуда яхши ўйинчи. Машғулотларда ишламоқда. Унинг асосий таркибда тушмагани кўпроқ танловга боғлиқ. Ҳозир Ҳожиакбар Алижонов майдонга тушмоқда. Иброҳимхалилга ишонганимиз учун Акром Комилов ва Владимир Козакни бошқа жамоага беришга қарор қилдик.

Ҳар бир мураббий ўз мамлакатидан нимадир янгилик олиб киришга интилади. Масалан, мен Йохан Кройф услубини ёқтираман. Секейра ҳам Жозе Моуриньодан ниманидир олишга ҳаракат қилган, деб ўйлайман. Ҳар бир мураббий ишлаётган жамоасида ўз имзосини кўрсатишга уринади.

Ёшлар рақобатга тайёр туриши керак. Бугунги ўйинда тўп тепган Ҳумоюнмирзо Иминов ўтган учрашувда жуда яхши ҳаракат қилганди. Уни бугун рақиб футболчилар кўп таъқиб қилди. Аброр Исмоилов баҳсга қўшилиб, ўйинни ўзгартирди. Ёшлар шу жараёнда ўсиб  бориши керак. Иминов ақллироқ ва тажрибали футболчиларга қандай ўйнаш лозимлигини бугун кўрди. Одил Ҳамробеков жамоамизга тез орада қайтади. Достон Ҳамдамов борасида аниқ гап айта олмайман.

“Пахтакор” матбуот хизмати.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Shaymardonov Nurbek Nasimovich
05/07/2021 00:41
Tayanch zonaga Hamrabekovdan zuri yuq. Pahtakor 1 davraga ayrim uyinchilarni tajribasi evaziga galaba qozonib yotuvdi. 2 davraga aniq uyin taraflama ham kuchadi Hamrabekov uynagan uyinlarga urtani zur legiropka qiladi. hozir Hamrabekov maydonga har bitta dedaligacha tuhtalaman desam. kup yozish kerak buladi. qisqasi Hamrabekov. Pahtakorni. 30 foiz kuchayteradi aniq.

Минбар

Барча блоглар