Почеттино Мессининг захирага олиниши ҳақида:

Франция чемпионати 12-туридан ўрин олган баҳсда ПСЖ ва "Лилль" ўзаро баҳс олиб борди. Унда парижликлар 2:1 ҳисобида зафар қучди.

Ажабланарлиси, Почеттино танаффусда клуб юлдузи Лионель Мессини захирага олди ва унинг ўрнига Мауро Икардини майдонга ташлади. Маурисионинг айтишича, бунга Мессининг ҳолати сабаб бўлган.

"Танаффусда шифокорлар билан суҳбатлашдик. У эҳтиёт чораси сифатида майдонни тарк этди. Лео ўйинни давом эттира олмасди. Умид қиламизки, жароҳат жиддий эмас ва Мессининг кейинги ўйинларда иштирок этишига халал бермайди",-деди аргентиналик мураббий.

Маълумот учун, Париж клуби 12-турдан сўнг 31 очко тўплаган ҳолда, карвонбошилик қилмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар