Почеттино ва Месси ярашиб олди

Франция чемпионатининг 3-туридан ўрин олган ПСЖ ва "Лион" (2:1) жамоалари ўйинида бош мураббий Маурисио Почеттино ва ҳужумчи Лионель Месси ўртасида пайдо бўлган келишмовчилик ҳал қилинди.

L'Equipe нашрининг ёзишича, шу куни содир бўлган ҳолатдан сўнг томонлар вазиятни ўзаро муҳокама қилишган. Ҳозирда уларнинг муносабатлари яхши экани айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, "Лион" билан ўйиннинг иккинчи бўлимида Почеттино Мессининг ўрнига, ҳимоячи Ашраф Ҳакимини туширди. Бу ҳолат Леога ёқмади ва у Почеттинога қўл беришни хоҳламади. Парижликлар сўнгги дақиқаларда Мауро Икардининг голи эвазига ғалабани тортиб олишди, аммо "Барселона"нинг собиқ футболчиси бу голни жамоадошлари билан нишонламади.

Кейинчалик, оммавий ахборот воситалари Почеттино Мессини жароҳати туфайли алмаштиргани ҳақида ёзишди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар