Почеттинони олиб келиш

Миш-мишларга кўра, "Манчестер Юнайтед"нинг янги бош мураббийи Маурисио Почеттино бўлиши мумкин. Айрим маълумотларга кўра, аргентиналик мураббий мавсум ўртасида ПСЖдан кетишга ва “Олд Траффорд”га кўчиб ўтишга тайёр.

Агар “қизил иблислар” Почеттино вариантини танлашса, улар бунинг учун Париж клубига 10 миллион фунт (деярли 12 миллион евро) миқдорида товон пули тўлаши керак бўлади. Бу ҳақда Mirror нашри хабар бермоқда.

Ёзда эса товон пули деярли ярмига қисқаради, чунки Маурисио Почеттино ва ПСЖ ўртасидаги шартнома тугашига атиги бир йил қолади.

Уле Гуннар Сульшер жамоани тарк этгач, "Манчестер Юнайтед" мавсум охиригача жамоа билан ишловчи мураббий топиш режасини эълон қилганди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар