Англия терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Майкл Оуэн Маурисио Почеттинонинг "Манчестер Юнайтед" бош мураббийига айланиши ҳақида фикр билдирди.

"Почеттинонинг қўллари боғланган. У Неймар, Килиан Мбаппе ва Лионель Месси каби футболчилар бор клубдан воз кеча олмаяпти. Албатта, у етарлича кучли мутахассис. Бироқ Маурисио бу ўйини билан Чемпионлар лигасида ғалаба қозона олмайди.

Менимча, Почеттино "Юнайтед" бошқарувида ПСЖдагидан кўра кўпроқ нарса қила олади. У парижликларни Европа тахтига олиб чиқишига ишончим комил эмас. Ўйлайманки, у буни МЮда уддалай олади",-деди Оуэн "CBS Sports" нашрига.

Аввалроқ, аргентиналик мутахассис фаолиятини Манчестерда давом эттириши, унинг ўрнига Зинедин Зидан Париж клубини қабул қилиб олиши ҳақида хабарлар тарқалганди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар