Погба "Манчестер Юнайтед"нинг декабрь ойидаги энг яхши футболчиси деб топилди

"Манчестер Юнайтед" клуби ўзининг ўтган декабрь ойидаги энг яхши футболчисини эълон қилди.

Клуб расмий сайтида мухлислар ўртасида ўтказилган сўровнома якунларига кўра Поль Погба 66% овоз тўплаган ҳолда ўтган ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. Франциялик футболчи бу борада Маркус Рэшфорд (28%) ва Жесси Лингард (6%) каби жамоадошларини ортда қолдиришга эришди.

Эслатиб ўтамиз, Погба ўтган ой МЮ сафида жами 6та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 4та гол ҳамда 3та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!