Асосий мазмунга ўтиш

Португалия терма жамоаси бош мураббийи Криштиану Роналду ҳақида гапирди

Abdukarim Atayev
Изоҳлар: 0

Португалия терма жамоаси ФИФА кунлари доирасида ўртоқлик учрашувларини Роналдусиз ўтказяпти

Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Мартинес "Ан-Наср" ва терма жамоа етакчиси Криштиану Роналду ҳақида фикр билдирди.

"Роналду футболни ўзгартирган ягона тарихий шахс. Биз у билан боғлиқмиз: у бўш ҳудуд яратади ва голлар уради. Унинг терма жамоадаги сўнгги 3 йили жуда ажойиб ўтди, у 30 та ўйинда 25 та гол уришга эришди. Шунингдек, Роналду ҳар доим терма жамоа сафида барқарорлиги билан ажралиб туради", - деди испаниялик мутахассис. 

Маълумот учун, ҳозирда Португалия терма жамоаси ФИФА кунлари доирасида ўртоқлик учрашувларини Роналдусиз ўтказяпти. 41 ёшли ҳужумчи айни вақтда мушаклардан олган жароҳатдан сўнг тикланиш жараёнини бошдан кечирмоқда.  

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ