ПСЖ Чемпионлар лигасини юта оладими? Роналдо жавоб берди

Бразилиялик афсонавий футболчи Роналдо ПСЖнинг Чемпионлар лигасида ғолиб чиқиш имкониятлари ҳақида гапирди.

"Мен "Реал"да “галактикослар” даврида ўйнаганман, лекин ҳеч қачон Чемпионлар лигасини ютмаганман. Агар сизнинг жамоангизда энг яхши футболчилар бўлса ҳам, бу чемпионликни кафолатламайди. Бу ПСЖга ҳам тегишли. Албатта, улар фаворитлар қаторида, лекин айтиш бошқа, амалда бажариш бошқа", - деди Роналдо

ПСЖ сўнгги икки мавсум давомида ЕЧЛда финал ва ярим финал босқичларига қадар етиб кела олди.

Парижликлар бу мавсум гуруҳ босқичида "Манчестер Сити", "РБ Лейпциг" ап "Брюгге" клублари билан баҳс олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!