ПСЖ сафарда очко йўқотди, Рамос эса "ўз ишини" бошлади

Франция чемпионати 19-туридан ўрин олган "Лорьян" - ПСЖ учрашуви ўз ниҳоясига етди. Ушбу баҳсда 1:1 ҳисобида қайд этилди. 

Дастлаб, мезбонлар сафида Монкондюи ҳисобни очган бўлса, ўйин сўнггига яқин Икарди мувозанатни тиклади. 

Почеттино шогирдлари дуранг натижага қарамай, 46 очко билан Лига 1 турнир жадвалида яққол пешқадам бўлиб турибди. 16 очкоси бор "Лорьян" эса 19-поғонани банд этган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!