ПСЖ: У барибир кетади!

Италиялик журналист Николо Скиранинг хабар беришича, ПСЖ мутасаддилари аргентиналик ҳужумчи Мауро Икарди билан хайрлашишга қарор қилган.

Парижликлар 28 ёшли тўпурарни январь ойида сотиб юбормоқчи. Клуб бу масалада мавсум якунланишини кутмайдиган бўлди.

Маълумки, Мауро Икардининг ПСЖга ўтган Лионель Месси билан муносабати яхши эмас. Қолаверса, пойтахт клуби таркибида юқори малакали ҳужумчилар кўп ва у ўзи истаган даражада ўйин амалиётига эга бўлмаяпти.

Икардига айни пайтда Италия ва Англиянинг етакчи клубларидан таклифлар бор. Футболчининг рафиқаси ва трансфер агенти Ванда Нара унинг А Серияга қайтишини истаяпти.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

×