ПСЖ узоқ кутилган трансферни эълон қилди

"Интер" ҳимоячиси Ашраф Ҳакими расман ПСЖ аъзосига айланди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатди.

Париж клуби марокашлик футболчи билан 2026 йилгача мўлжалланган шартнома имзолади. 22 ёшли Ашрафнинг трансфери парижликларга 60 миллион еврога тушди. 

Маълумот учун, Ҳакими ўтган мавсум А Серияда жами 37 та ўйин ўтказди. У ушбу учрашувларда ўз ҳисобига 7 та гол ҳамда 8 та голли узатма ёздириб қўйганди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар