ПСЖнинг коронавирусга чалинган 4 футболчиси номи маълум

Европада сўнгги кунларда коронавируснинг янги омикрон штамми тобора авж олмоқда. Жумладан, ПСЖ клубининг 4 футболчисида ҳам Covid-19 аниқланди. 

Лионель Месси, Хуан Бернат, Серхио Рико ва Натан Битумазала каби футболчиларнинг коронавирусга топширган тести ижобий чиқди. 

Эслатиб ўтамиз, 4 январь санасида ПСЖни Франция кубоги 1/16 финал босқичидан ўрин олган "Ванн" жамоасига қарши ўйин кутиб турибди. 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар
×