Асосий мазмунга ўтиш

Пётр Ян: "Мераб Двалишвилини нокаут қилмоқчиман"

Ahmadbek Eshmatov
Изоҳлар: 0

UFC собиқ чемпиони амалдаги чемпионга қарши реванш ҳақида гапирди.

32 ёшли UFC собиқ чемпиони Пётр Ян 61 кг вазн тоифасида амалдаги чемпион Мераб Двалишвилига қарши реванш ҳақида гапирди.

"Мен нокаут билан ғалаба қозонишни хоҳлайман. Шундагина муҳокамага ўрин қолмайди. Мен реваншда камарни қайтариб олмоқчиман. Бунинг учун менда ҳамма нарса бор", - деди россиялик UFC матбуот хизматига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Пётр ва Мераб ўртасидаги илк тўқнашув 2023 йилнинг 11 март куни "UFC Fight Night 221" турнирида бўлиб ўтган ва унда Двалишвили ҳакамларнинг якдил қарорига кўра ғалаба қозонган эди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ