Қишда "Атлетико"да "распродажа" бўлади

"Атлетико" қишки трансфер вақтида бир нечта футболчилар билан хайрлашмоқчи, дея ёзмоқда "Calciomercato" нашри. 

Манбанинг хабарига кўра, "матрасчилар" Эктор Эррера, Шиме Врсалько ва Иван Шапоничдан январдаёқ воз кечмоқчи. Мадридликлар молиявий муаммоларга дуч келмоқда, шу сабабли ушбу қадамни қўйиши керак. 

Мадрид клуби шунингдек, Тома Лемар борасидаги таклифларни ҳам кўриб чиқишга тайёр. Эррера, Врсалько ва Шапоничнинг "Атлетико" билан амалдаги шартнмоаси 2022 йил ёзида якунига етади.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!