"Манчестер Юнайтед" "Монако" ярим ҳимоячиси Орельен Тчуаменини ўз сафига қўшиб олишни хоҳлаяпти. Бу ҳақда "Football Insider" нашри хабар бермоқда. 

Маълум бўлишича, МЮ скаутлари 21 ёшли футболчини анча вақтдан буён кузатиб келмоқда. Манкуниаликлар "Монако"га Орельен борасида таклиф юборишга тайёр. 

Таъкидлаб ўтиш жоиз, "қизил иблислар" скаутлари унинг ўйинини томоша қилиш мақсадида "Монако" - ПСВ баҳсига ташриф буюрди. Аввалроқ, Тчуаменига "Реал" Мадрид қизиқаётгани ҳақида хабарлар тарқалаётган эди. 

Маълумот учун, француз бу мавсумда умумий 18 та учрашувда иштирок этиб, 2 та гол уришга муваффақ бўлди. 

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Diyorbek Ne'matov
07/11/2021 20:08
@EldorShomurodov14_roma shu kanalda eldor shomuroduv haqida yangiliklar mavjud obuna bolishni unutmang

Минбар

Барча блоглар