Бразилиялик машҳур футболчи Дани Алвес фаолиятини Африка қитъасида давом эттириши мумкин.

Хабарларга қараганда, Мисрнинг "Фарко" клуби 38 ёшли футболчи билан шартнома имзоламоқчи.

Алвес 2019 йилдан буён ватанида карьерасини давом эттирмоқда. Унинг маҳаллий "Сан-Паулу" клуби билан амалдаги шартномаси яна бир йилдан сўнг ўз ниҳоясига етади.

Дани Алвес "Севилья", "Барселона", "Ювентус" ва ПСЖ клубларида ўйнаган. Бразилия терма жамоасида 118 ўйинда иштирок этган ва 8 та гол урган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар