Рангник Каванига кутилмаган зарба берди

Криштиану Роналду “Манчестер Юнайтед”га келганидан кейин асосий таркидан узоқлашиб кетган Эдинсон Кавани қишки трансферлар вақтида бошқа жамоага ўтишга қарор қилганди.

Уругвайлик тўпурарга Европа ва Жанубий Американинг бир неча клубларидан жиддий таклифлар бўлди.

Бироқ, манчестерликлар бош мураббийи Ральф Рангник Эдинсон Кавани шартномаси тугагунга қадар, яъни мавсум охиригача Манчестердан кетмаслигини уқтирди.

- Биз Кавани билан гаплашдик ва у мен унга январда рухсат бермаслигимни билади. У бизга керак. Мен унинг қолишини истайман. Сўнгги бир неча ҳафтада икки марта гаплашдик. Мен унга биринчи кундан биз учун муҳим ўйинчи эканини таъкидлаб келаман.

Унинг профессионаллиги ва ишга муносабати ҳайратланарли даражада. Мен уни қандай қадрлашимни ва ҳурмат қилишимни яхши билади. Бир неча ўйинчилар кетмоқчи эканидан хабарим бор. Лекин Кавани уни қўйиб юбормаслигимни аниқ билади, - деди Ральф Рангник.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар
×