Рангник “Манчестер Юнайтед” учун янги иқтидорларни топди

“Манчестер Юнайтед”ни қабул қилиб олган Ральф Рангник клубда қанча ишлашидан қатъи назар, бир неча футболчиларни харид қилмоқчи.

Германиялик мутахассис салоҳиятига қаттиқ ишонч билдираётган клуб раҳбарияти унинг танловини қўллаб-қувватлашга тайёр.

Маълумотларга қараганда, Рангник рўйхатининг биринчи қаторида “Байер”нинг 18 ёши ярим ҳимоячиси Флориан Виртц қайд этилган. У янги авлод вакиллари ўртасида энг зўр ярим ҳимоячи сифатида тан олинмоқда.

Манчестерликлар жорий мавсумда саккизта гол уриб, 11 та голли пас узатган футболчини ўз сафига қўшиб олиш учун 60 миллион евроданвоз кечишига тўғри келади.

Шунингдек, “Манчестер Юнайтед” бош мураббийи нишонида “Боруссия М” чап қанот ҳимоячиси Лука Нец, “Бохум” марказий ҳимоячиси Армель Белла-Котчап, “Лейпциг”  ярим ҳимоячилари Эрик Мертель ва Тайлер Адамс бор.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар