Асосий мазмунга ўтиш

MMA

Расман: Арман Царукяннинг реванш жанги тасдиқланди

Javohir Malikov
Изоҳлар: 0

28 март куни эркин кураш бўйича "RAF 07" турнирида бўлиб ўтади

"Real American Freestyle" (RAF) Арман Царукян ва америкалик Жиоржио Пуллас ўртасидаги реваншни расман эълон қилди. Эркин кураш бўйича баҳс 28 март куни "RAF 07" турнирида бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, жангчиларнинг биринчи учрашуви "RAF 06" турнирида ўтказилди ва Царукян 5:3 ҳисобида ғалаба қозонди.

Жангдан тугагач, дарҳол Царукян рақибини йиқитиб, унга бир нечта зарбалар берди. Боиси баҳс давомида Пуллас Арманнинг юзига бир неча бор қўпол тегинишлар қилган эди. Шундан кейин вазият оммавий муштлашувга айланиб кетди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ