Расман! "Бавария" ўз футболчиси билан шартномани узайтирди (Фото)

"Бавария" ярим ҳимоячи Леон Горецка билан шартномани узайтирди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Манбанинг маълум қилишича, томонлар ўртасидаги янги келишув 2026 йилгача мўлжалланган. Битимнинг молиявий томони ҳали ошкор қилинмади, аммо ОАВ маълумотларига кўра, ярим ҳимоячининг маоши йилига 12-15 миллион еврони ташкил қилиши кўзда тутилган.

26 ёшли футболчи Мюнхен жамоаси шарафини 2018 йилнинг ёзидан бери ҳимоя қилмоқда. Унинг трансфер нархи 70 миллион еврога тенг.

Германия чемпионати жорий мавсумида Горецка тўртта учрашувда майдонга тушди.

Goretzka_01_don_160921

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!