Расман!

Англия Премьер-Лигасининг 17-туридан ўрин олган "Брентфорд" – "Манчестер Юнайтед" учрашуви "қизил иблислар" сафида коронавирус билан касалланиш ҳолатлари қайд этилганлиги сабабли номаълум муддатга қолдирилди. Бу ҳақда мусобақа расмий саҳифаси хабар тарқатди.

Мазкур баҳс қачон ўтказилиши ҳозирча аниқ эмас. Манкунианликлар коронавирусга чалинганлар сонига аниқлик киритмади.

Эслатиб ўтамиз, МЮ 16-турдан сўнг 27 очко билан турнир жадвалида 5-ўринда бормоқда. "Брентфорд" эса 20 очко тўплаган ҳолда 10-ўринни эгаллаб турибди.

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

×