Расман! Марио Манжукич Хорватия терма жамоаси мураббийига айланди (ФОТО)

Яқин ўтмишнинг машҳур ҳужумчиларидан бири Марио Манжукич Хорватия терма жамоасининг мураббийлар штабида иш бошлади. Бу ҳақда мамлакат футбол федерацияси матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, 35 ёшли Манжукич терма жамоа устози Златко Даличнинг асосий ёрдамчиларидан бири бўлади. Айтиш керакки. Хорватия терма жамоаси "ЖЧ-2022" йўлланмасини қўлга киритди.

Марио Манджукич стал тренером сборной Хорватии

Марио Манжукич футболчилик фаолияти давомида "Марсония", "Загреб", "Динамо" Загреб, "Вольффсбург", "Бавария", "Атлетико", "Ювентус", "Ал-Духаил" ва "Милан" клубларидан ўйнаган. У Хорватия терма жамоаси сафида жами 89 та ўйинда иштирок этиб, ўз ҳисобига 33 та гол урган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар