Расман! "Пахтакор" бош мураббийи билан хайрлашди

Ўтган мавсум Ўзбекистон Суперлигаси чемпиони бўлган "Пахтакор" клубни ўтган мавсумда бошқарган нидерландиялик мутахассис билан шартнома узайтирмади.

"Клуб тизимида 4,5 йил ишлаган ва 2021 йил бош мураббий сифатида фаолият олиб борган Питер Хюистра билан шартнома узайтирмаслиги тўғрисида клуб раҳбарияти қарор қилди. "Пахтакор" футбол клуби Питер Хюистра ва у билан бирга меҳнат қилган Гоча Ткебучава ва Ласло Ямборга жамоада амалга оширган ишлари учун миннатдорчилик билдириб, уларнинг кейинги фаолиятига омад тилайди.

Тез орада жамоанинг янги бош мураббийи номи эълон қилинади",-дея хабар бермоқда "шерлар" матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!