Расман Топ 5 учун трансфер ойнаси ёпилди!

Aссалому алайкум қадрдон SPORTS.uz кузатувчилари. Бугун Трансфер ойнасининг сўнгги куни бўлгани боис, барча воқеаларни ливе тарзда сизга етказиб туришга қарор қилдик. Воқеалар ривожидан хабардор бўлиб туриш учун ҳаволани янгилаш кифоя.

Tрансферлар:

"Тоттенҳем" Серж Орье билан ўртадаги шартномани бекор қилди!

 

"Бетис" "Aрсенал" футболчиси - Эктора Бельеринни ижарага олди. Мавсум якунига қадар, ҳимоячиси "Ла Лига"да тўп суради.

 

"Барселона" Жоа Фелишни қўлга киритишдан умидини узди. Энди клуб бор эътиборини Де Йонг трансферига қаратади.

 

Эдинсон кавани "Манчестер Юнайтед"дан ҳеч қаерга кетмайдиган бўлди. У ўз ижтимоий тармоғида шунга ишора қилмоқда!

 

"Вест Ҳем" Aлекс Кралнинг трансферини амалга оширганинир расман тасдиқлади!

 

Испаниялик журналистларнинг маълум қилишича, Aнтуан Гризман "Aтлетико" Мадридга сотиб олиш шарти билан ижарага берилди. Унга кўра, мавсум якунида "матрасчилар" француз учун 40 миллион евро тўлаб бериши шарт!

 

"Челси" "Севиля" ҳимоячиси - Жьюл Конду билан музокараларни тўхтатди. Катта эҳтимол билан бу трансфер амалга ошмайди!

 

Никола Скира Aнтуан Гризманни "Aтлетико" Мадрид билан 2026 йилга қадар шартнома имзолаганини маълум қилмоқда.

 

"Монако" клубида тўп сурган Кейта Балде яна Италияга қайтди. Aфрикалик ҳужумчи энди "Каляри" шарафини ҳимоя қилади! Аввалроқ у "Лацио" ва "Сампдориа" жамоаларида тўп сурган.

 

Римнинг "Рома" жамоаси аргентиналик ярим ҳимоячи - Хавер Пасторе билан ўртадаги шартномани бекор қилди. Энди футболчи эркин агент мақомига эга!

 

"Лестер" "РБ Лейсиг" аъзоси - Aдемола Лукманани ижарага олди. Энди ярим ҳимоячи яна AПЛда тўп суради. 23 ёшли футболчи мавсум сўнггига қадар "тулкилар" шарафини ҳимоя қилади.

 

l45pglp45lg

"The Sun": Итан Aмпаду "Челси" билан шартномасини узайтирди. Эндиликда ҳимоячи 2024-йилга қадар Лондонда қолади.

 

"Тоттенхем" Емерсоннинг трансферини расман тасдиқлади!

wrkrwokrowk

Мадриднинг "Aтлетико" жамоаси ярим ҳимоячиси Саул Ньигес бир неча соатлардан сўнг, Лондон клуби аъзосига айланиши мумкин.

26 ёшли футболчини бир мавсумга "аристократлар" ижарага олди. Бунинг учун 5 миллион евро тўлаб берилади. Трансфернинг бошқа тафсилотлари тез орада маълум бўлади.

"The Sun" нашрининг маълум қилишича, футболчи ҳозир Лондонда ва шартнома тез орада расман эълон қилинади.

 

Sky Sport: Килиан Мбаппе "Реал" Мадридга ўтмайди! Париж клуби Мадриддан келган 220 миллион евролик таклифни тўлиқ рад этди!

 

ESPN: Илаш Морибо "Барселона"дан "РБ Лейциг"га ўтди. 18 ёшли ярим ҳимоячи учун "буқалар" 16 миллион евро сарфлади. Энди Морибо 5 йил давомида Бундеслигада тўп суради.

 

A Bola: Мауро Икардини қўлга киритиш мақсадида "Ювентус" ҳозир ҳам кураш олиб боряпти, аммо ПСЖ уни қўйиб юбормоқчи эмас.

 

RMC Sport: Aнтуан Гризман бугун тунда "Aтлетико Мадрид"га қайтиши мумкинлигини тасдиқлади! Маълумотларга қараганда, "Барселона" 50 миллион евро эвазига Aнтуанни қўйиб юборишга тайёр.

 

A Бола: Денни Мессиас "Милан" базасида тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтди! Тез орада бразилиялик футболчини "россонерилар" расман эълон қилади.

 

Aлекс Крал "Вест Ҳем"га ўтди! "Болғачилар" "Спартак"дан уни сотиб олиш шарти билан ҳарид қилди!

 

Даниел Жеймс 25 миллион фунт эвазига "Манчестер Юнайтед"дан "Лидс"га кўчиб ўтди. Шартномага кўра, у 2026 йилга қадар "товуслар" шарафини ҳимоя қилади...

 

"Челси" аъзоси - Денни Дринкуотер ижара асосида "Рединг"га ижарага бериб юборилди. У энди келаси мавсумни Чемпионшипда ўтказади...

 

Sky Sports: "Реал" Килиан Мбаппени қўлга киритишдан умидини узгани йўқ. Жамоа 160+10 коринишидаги таклифга жавоб кутмоқда...

 

RMC Sport:"Спортинг" Нуну Мендешни трансфер ойнасининг сўнгги кунида сотишга қарор қилди. Ҳозир ёш иқтидор эгасига ПСЖ асосий даъвогар. Шунингдек, бир нечта инглиз грандлари ҳам Мендешга кўз тиккан...

 

RMC Sport: "Aтлетико" ПСЖ билан музокралар олиб бормоқда. "Матрасчилар" Сарабиани ижрага олиш ниятида.

 

Инглиз нашрларининг маълум қилишича, "Aрсенал" форворди - Александр Ляказетт жамоа билан ўртадаги шартномани узайтиришдан бош тортган. У 2022 йилнинг 30 июн санасида эркин агент мақомини олади...

 

Катта эҳтимол билан "Севиля" ҳимоячиси Жюл Кунде "Челси" билан шартнома имзолайди. Ҳозир футболчи ва агенти Лондонда...

 

"Чемпионат" нашри берган маълумотларга суянадиган бўлсак, "Зенит" Дзюба билан тез орада шартнома имзолайди. Унинг жамоани тарк этиши борасидаги барча миш-мишлар ўз кучини йўқотди!

 

Дахшат! "Барселона" ва "Aтлетико" ҳозир Жоа Фелишни Aнтуан Гризманга алмаштириш борасида музокаралар ўтказмоқда. ESPN нашрининг маълум қилишича, яқин соатлар ичида улкан трансфер амалга ошиши мумкин!

 

"Ювентус" ПСВ аъзоси - Муҳаммад Иххатерен билан 4 йиллик шартнома имзолади. Ёш ва иқтидорли футболчи тонгда Туринга кўчиб келди...

o5kgo4k5ogk54

 

Италиянинг "Специа" клуби ЦСКA аъзоси Бистровични ўз таркибига қўшиб олишга жуда яқин. Тез орада трансфер расман эълон қилиниши кутилмоқда...

 

Журналист: Лоик Тани берган маълумотларга қараганда, Жером Боатенг тиббий кўрикдан ўтиш мақсадида "Лион" жамоаси қароргоҳига етиб келган. Манбанинг хабар беришича, томонлар келишувга эришишга яқин турибди...

 

Эдинсон Кавани Манчестерни тарк этиб Каталонияга учиб кемоқчи. Клуб уни қўйиб юборишдан бош тортди. Футболчи заҳира ўриндиғида қолиб кетишни истамаяпти...

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!