“Реал” бу футболчи учун юлдузидан воз кечмоқда

“Реал” бош мураббийи Карло Анчелотти клуб мутасаддиларидан “Лестер” ярим ҳимоячиси Юри Тилемансни трансфер қилишни сўрамоқда.

“Қироллик клуби” 24 ёшли бельгиялик футболчини олиш учун майдон марказидаги ўйинчиларидан бири, хусусан, бразилиялик Каземирони сотиб юборишга тайёрланмоқда. Аслида, Каземиро яқинда клуб билан янги битим имзолаган эди.

Transfermarkt портали Англия премьер-лигасида зўр ўйнаётган Тилеманснинг трансферини 55 миллион еврога баҳоламоқда. Бельгиялик ярим ҳимоячи жорий мавсумда саккизта учрашувда бир жуфт гол урди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)