“Реал” футболчиси ўзига жамоа сотиб олди

“Реал” ҳимоячиси Марсело ўзига Португалиянинг “Мафра” жамоасини сотиб олди. Бу клуб Португалия чемпионатининг иккинчи лигасида иштирок этади.

- Ғоямиз Европа бозорига кириб борадиган лойиҳани амалга оширишдан иборат. Португалиядаги клуб Бразилиянинг “Азуриз” жамоаси ўйинчилари учун Европага йўл очиши керак. Бу яхши бизнес.

Катта бўлмаган структурага эга “Мафра” яхши шаклланган ва молиявий жиҳатдан қарздорликка эга эмас. Ҳозир биз инфраструктурани ривожлантиришга сармоя киритяпмиз ва 2023 йилга келиб, харажатлар қопланиши кутилмоқда.

Келажакдаги режаларимизда ўз анъанаси ва ашаддий мухлисларига эга яна бир клубни сотиб олиш масаласи бор, - деди Марсело.

Таъкидлаш жоизки, Марсело тўрт йил муқаддам ўз юртида “Азуриз” жамоасини сотиб олган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

×