"Реал" ярим ҳимоячиси Иско фаолиятини А Серияда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда "Calciomercato" нашри хабар тарқатди. 

Манбанинг маълум қилишича, испаниялик футболчи хизматига "Милан" ва "Ювентус" клублари қизиқиш билдирмоқда. Трансфер қишда амалга ошиши кутиляпти. "Transfermarkt" портали Искони 18 миллион еврога баҳоламоқда.

"Реал" клубига янги мураббий келгандан сўнг ҳавбекка ўйин амалиёти берилади, дея тахмин қилинган эди, бироқ футболчи захирада қолмоқда. Жорий мавсум 3та ўйинда майдонга тушиб, бирортасида тўлиқ ўйнамаган. 

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)