"Реал" — Конференциялар лигаси даражасидаги жамоа кўринишида ўйнамоқда"
Испаниялик журналист Эду Агирре Мадриднинг "Реал" клуби жорий мавсумда кўрсатаётган ўйин даражасини кескин танқид қилди.
"Қаймоқранглилар" 31-тур доирасида "Жирона" билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаб, Ла Лигада чемпионлик учун деярли имкониятини йўқотди. Ҳозирги пайтда мадридликлар жадвалда етакчи "Барселона"дан 9 очко ортда қолмоқда.
Агирренинг фикрича, "Реал"нинг ўйини Европа лига даражасида ҳам эмас, балки янада пастроқ савияда намоён бўлмоқда.
"Реал чемпионатда Европа лигаси даражасида ўйнамоқда. Йўқ, ҳатто Конференциялар лигаси даражасида. Улар "Эльче", "Сельта", "Хетафе", "Мальорка" ва "Жирона"га қарши ўйинларда қоқилишди.
Бу ҳолатларда рақиб дарвозабони 15 та сейв қилган вазиятлар эмас эди. Йўқ, бу ўйинларда 75-дақиқага келибоқ жамоа ютолмаслиги маълум бўлган.
Бундай бўлмаслиги керак. Бу "Реал" — ўрта жадвал жамоаси, Конференциялар лигаси даражаси", — деди Агирре.
Маълумот ўрнида, 15 апрель куни Альваро Арбелоа бошқарувидаги "Реал" Чемпионлар лигаси 1/4 финали жавоб ўйинида "Бавария"га қарши майдонга чиқади.
Фикрлар