"Реал" ҳимоячиси Ферлан Менди жароҳати сабаб яна маълум муддат жамоага ёрдам беролмайди.

Marca нашрининг ёзишича, франциядик ҳимоячи Ла Лиганинг 4-туридан ўрин олган "Сельт"га қарши ўйиндан олдин мушакларидан жароҳат олган. Шифокорлар унинг камида 3 ҳафта майдонга тушолмасликларини билдиришган.

Эслатиб ўтамиз, Менди бундан 4 ой муқаддам, яъни ўтган мавсум охирларида ҳам жароҳат олган эди.

Карло Анчелотти бошчилигидаги "Реал" 4 турдан сўнг 10 очко жамғарган ҳолда, Ла Лига мусобақа жадвалида пешқадамлик қилмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)