AS нашрининг ёзишича, "Реал" раҳбарияти ҳали ҳам франциялик ҳужумчи Килиан Мбаппенинг трансферидан умидини узмаяпти.

Юқоридаги манбанинг хабарига кўра, "қаймоқранглилар" раҳбарияти Лионель Мессининг эркин агент сифатида ўтказган ҳар куни "Реал" учун фойдали, деб ҳисоблайди, чунки "Барселона" билан шартнома имзолашдаги қийинчиликлар аргентиналик ҳужумчини ПСЖга ўтишга яқинлаштирмоқда.

Қайд этилишича, агар парижликлар Мессини қўлга киритишса, Килиан Мбаппе ва Неймарни жамоада сақлаб қолса, ПСЖ ҳеч қандай ҳолатда молиявий фэйр-плей талабларини бажара олмайди. Бундай ҳолда, клуб ушбу футболчилардан бирини сотишга мажбур бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Мессининг “Барселона” билан амалдаги шартномаси 30 июнь куни ўз ниҳоясига етди. Ҳозирча томонлар янги шартнома имзолангани бўйича расмий маълумот беришмаяпти.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар