"Реал" Мадриднинг бирданига 4 нафар футболчиси Ла Лиганинг 4-туридан ўрин олган "Сельта"га қарши ўйинга қадар сафга қайтади.

Marca нашри тарқатган хабарга кўра, Марсело, Начо Фернандес, Мариано Диас ва Лука Модрич тикланиш жараёнининг сўнгги босқичини ўтамоқда.

Бироқ Тони Кроос ва Ферлан Менди "Сельта"га қарши ўйинга қадар тўлиқ соғайиб улгурмайди.

Айтиш керакки, бу “Сантьяго Бернабеу”даги 2020 йилнинг 1 мартидан буён ўтказилган илк ўйин бўлади. Ўшанда "Реал" Мадридда "Барселона"ни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар